Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ” жумласининг маъносини ҳис қилиб, нимага иқрор бўлганингизни билмагунингизча ёки бу билан устингизга қандай катта масъулият юклаганингизни сезмагунингизча бу калима сизга фойда бермайди. Тўғрироғи, мана шу жумла қалбингизнинг қаъридан жой олмагунича, ўзингиз унга тўла ишонмагунингизча ҳақиқий фарқ ҳосил бўлмайди. Унга ишонишингиз ўтнинг куйдириши ёки заҳарнинг ўлдиришига ишонишингиздан кам бўлмаслиги керак. Яъни, ўтга ишонишингиз уни ушлашдан қайтарганидек, “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ”лигига ишонишингиз сизни эътиқодда ва амалда ҳам ширк, куфр, худосизликдан қайтариши керак.
Kitap Yorumları - (0 Yorum)